Одоб ахлоқ кодекси мақсадлари

 «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖ (бундан буён матнда" Жамият" деб юритилади) фаолияти ва обрўсининг муваффақияти нафақат амалдаги Қонунчилик талабларига, балки Жамият ходимларининг юқори малакали ва ахлоқий иш юритиш стандартларига мувофиқлигига боғлиқ..

 

 Ходимларнинг ҳалол, очиқ ва виждонан иш юритишининг изчил юқори стандартларини қўллаш мақсадида Жамият ушбу одоб ахлоқ кодексини (бундан буён матнда "Кодекс"деб юритилади) қабул қилади.

 Ушбу Кодекс ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир етилишига кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф етиш, ходимларни юксак ҳуқуқий онг руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларига, шунингдек, халқаро ахлоқий, юқори малакали ва виждонли ишбилармонлик хулқ-атвор меъёрларига қатъий риоя етишга қаратилган.

Ушбу кодекс қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқарилган:

- Жамият ходимлари ўзларининг мансаб вазифаларини бажаришда амал қилишлари лозим бўлган одоб-аҳлоқ тамойилларини тизимлаштирувчи норматив ҳужжат яратиш;Жамият  ходимлари жавоб бериши керак бўлган одоб-ахлоқ ва малака меъёрларни аниқлаш;

- Жамият номидан ёки унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилувчи шахсларни, шу жумладан бизнес ҳамкорлар ва уларнинг вакилларини Жамиятнинг ахлоқий стандартлари билан таништириш;

- корпоратив маданиятни ривожлантириш ва жамиятда ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхлитлик ва одоб муҳитини яратиш;

- адолатли иш берувчи ва виждонли ҳамкор сифатида компаниянинг бизнес обрўсини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.

Yuklab olish

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech